Тошкентда яна дарахтлар кесилди. Бу гал нима сабаб бўлди?
Жамият
−
27 Январь 2023
8517Жорий йилнинг 26 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган “Мовий Гумбaз” боғи ҳудудида дарахт кесилиши билан боғлиқ видео тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Яккасарой тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар натижасида бир қатор ҳудудларда ҳавонинг ҳарорати кескин тушиб кетиши ҳамда қалин қор ёғиши туфайли ушбу дарахтларга ҳам жиддий зиён етгани аниқланган.
Шунингдек, табиий омиллар таъсирида қулаган дарахтлар туман аҳолисининг ҳаёти ва мол-мулкига жиддий хавф туғдирмаслигининг олди олиниб, дарахтлар кесилиб, тегишли ташкилотлар томонидан бартараф этиш ишлари амалга оширилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь