Тошкентда яна бир технопарк қурилади
Жамият
−
08 Февраль 2021
3505Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги “Хўжа Учқун”, “Жалойиқ” ва “Гулзор” маҳаллалари туташган ҳудуддаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ҳисобидан 210 гектар ер участкасида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарорида белгиланди.
Технопаркни ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия тузилди, унга қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:
• технопарк дирекциясини ташкил этиш;
• Технопаркнинг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш;
қуйидагилар бўйича чораларни кўриш:
а) Технопаркнинг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш дастурини тасдиқлаш ва унинг амалга оширилишини бошлаш;
б) Технопаркни ва унинг фаолиятини замонавий бошқарув тамойиллари асосида ташкил этишга кўмаклашиш учун етакчи халқаро экспертлар ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш.
Бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда ташқи ва ички муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишларини молиялаштириш манбалари белгиланади.
Технопаркни ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.