Тошкентда яна бир автобус линияси қисқартирилади

Жамият

image

Пойтахтда 150-сонли автобуснинг қатнов линияси қисқартирилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди. 

Унга кўра, “Чилонзор 25-даҳаси – Юнусобод 19-даҳаси” йўналишида ҳаракатланувчи 150-сонли автобуснинг қатнови 2023 йил 12 сентябрь кунидан бошлаб Юнусобод 19-даҳасидан Пахтакор метроси бекатигача қисқартирилади. 

Манбага кўра, ушбу қисқартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, 150-сонли йўналиш хизматидан фойдаланувчи йўловчилар Юнусобод 19-даҳасигача етиб олиш учун 2023 йил 4 сентябрь кунидан янги ташкил этилган “Дўстлик 2-мавзеси – Қурувчилар метроси” йўналишида ҳаракатланувчи 157-сонли автобус хизматидан фойдаланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 31 август санасидан бошлаб 98-сонли “Чилонзор буюм бозори – Электрокабель заводи” йўналиши ҳаракати “Электрокабель заводи” бекатидан “Тошкент МУМ” бекатигача қисқартирилди ҳамда 60-сонли “Электрокабель заводи – Тошкент МУМ” йўналишида хизмат кўрсатувчи электорбуслар сони 4 тадан 8 тага оширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Тошшаҳартрансхизмат автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made