Тошкентда яна ҳомиладор аёл коронавирус қурбони бўлди
Жамият
−
28 Июль 2020
9351Ўзбекистонда яна бир ҳомиладор аёл коронавирусдан вафот этди. У COVID-19 касаллигининг 125-қурбони бўлди.
Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 40 ёшли М.К. (аёл) 12–17 июль кунлари шаҳар 2-сон туғруқ комплексида “30 ҳафталик 4-ҳомиладорлик, 4-туғруқ, асоратланган акушерлик анамнези, бачадон чандиғи, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.
“COVID-19” тасдиқлангач, 17 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ДВС синдром асоратлари билан кечган. Юқорида келтирилган ҳамроҳ касалликлар билан бирга беморда ҳомиланинг антенатал ўлими ҳам кузатилган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ДВС синдромдан вафот этган.
LiveБарчаси