Тошкентда вояга етмаган бола ЙТҲ содир этди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Пойтахт Тошкентда вояга етмаган фуқаро бошқарувида бўлган машина йўл четида тўхтаб турган автомашина билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 2 июнь куни соат 5:00 ларда Янгиҳаёт туманида кузатилган. Matiz русумли машина бошқарувида бўлган Б.Ш. исмли вояга етмаган фуқаро ҳаракатсиз турган Ж.Ш. бошқарувида бўлган Lada русумли машина билан тўқнашиб кетган.

Шунингдек, Matiz автомашинасининг бошқарувида бўлган ҳайдовчи 2007 йилда туғилган (16 ёш) вояга етмаган фуқаро эканлиги ҳамда автомашина бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаганлиги аниқланган.

“ЙТҲ оқибатида Matiz ҳамда Lada ҳайдовчилари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг