Тошкентда ўзганинг номига онлайн кредит расмийлаштириб олган шахс ушланди
Local
−
11 January 2024 6472 1 minute
Тошкентда ўзганинг номига онлайн кредит расмийлаштириб олган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, Миробод туманида яшовчи 61 ёшли Ш.О. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит расмийлаштирилганини билдирган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Яккасарой туманида яшовчи 39 ёшли С.А. содир этгани аниқланган.
Қайд этилишича, С.А. Ш.О.га SMS-хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг номидан мобиль илова орқали рўйхатдан ўтган. Шундан сўнг, "уддабурон" онлайн тарзда 30 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, С.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади Киберхавфсизлик маркази хабарида.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August