Ўзбекистонликларни МДҲ давлатларида мажбуран ишлатган шахслар ушланди – БП

3-саҳифа 4493
image

Тошкент шаҳрида 14 нафар фуқарони чет давлатларга ишга юбориб, уларни турли қийинчиликларга дучор қилган шахслар фаолияти фош этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаро Қ.М. ва бошқаларнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказган.

Унда фуқаро М.А. ва С.С. олдиндан тил бириктириб, Қ.М. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни Европа давлатларига ойига 2000-3000 АҚШ доллари тўланадиган ишга юбориш ҳамда ишчи визаларини олиб бериш эвазига жами 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, С.С. ва бошқалар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йилнинг ноябрь ойида 14 нафар фуқарони Украинанинг Киев шаҳрида ойига 500 АҚШ доллари ойлик тўланадиган қурилиш ишларида ишлаб, кейин Европа давлатларига ишга ўтказиб беришга кўндирган. Шу йўл билан уларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, Киевга етиб бориши учун 2019 йилнинг 29 ноябрида авиачипта олишга эришиб, Киевдаги қурилиш фирмасида уларнинг паспортини олиб қўйиб, 75 кун давомида моддий жиҳатдан ўзига қарам қилган ҳолда оғир меҳнат шароитларида ишлатган. Бу ҳам етмагандек, 17 500 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақларини бермасдан алдаб келган.

Шундан сўнг, ушбу фуқароларни Беларусь давлатининг Гомель шаҳрига ва Россия Федерациясининг Москва шаҳрига олиб боришиб, гўёки шу ердан Европага ишчи визасини олиб бериши ҳақида такрор алдаб, уларнинг мазкур давлатларда ишсиз юриб, турли қийинчиликларга дучор бўлишига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролар М.А., С.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 3
t
×