Тошкентда уйида наша етиштирган эркак ушланди 

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Бектемир туманида яшаш уйида наша етиштирган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ тезкор қидирув хизмати ва Бектемир тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда яшаш уйида наша экиб, парваришлаган шахс аниқланган.

Мазкур шахс ҳовлисининг иккинчи, яширин қисмида бўйи 90 сантиметрдан 190 сантиметргача бўлган  27 туп нашага ўхшаҳ ўсимликлар топилиб, ҳолислар иштирокида ашёвий далил сифатда олинган.

Жиноят қидирув бўлим ходимлари томонидан далилий ашё сифатида олинган ўсимликлар экспертиза учун шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси эксперт-криминалистика марказига топширилган.

Экспертиза текширувлари натижасига кўра, мазкур ўсимликлар каннабис деб номланувчи тақиқланган ўсимлик экани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда ушбу жиноят иши юзсидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент наша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг