Тошкентда ўтказиладиган нуфузли турнирга талабгорлар ошмоқда
Спорт
−
08 Февраль 2023
5296Жорий йилнинг 3-5 март кунлари Тошкент дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилади. Ҳозирги вақтга келиб турнирда иштирок этиш учун 23 давлатдан талабнома келиб тушган. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада спортчилар чемпионлик билан бирга Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб боради. Кўпгина машҳур спортчилар Тошкентдаги турнирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. Иштирокчилар орасида пойтахтимиз ўтган йил мезбонлик қилган дунё биринчилигида +100 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган кубалик Энди Грандани ҳам кўриш мумкин.
Ҳозиргача Тошкент “Катта дубулға” мусобақасида қатнашиш истагини билдирган жамоалар: Канада, Марказий Африка Республикаси, Хитой Таипейи, Куба, Кипр, Эстония, Буюк Британия, Ямайка, Қозоғистон, Ливан, Монако, Черногория, Янги Зеландия, Польша, Самоа, Саудия Арабистони, Словения, ЖАР, Испания, Швеция, Швейцария, БАА, АҚШ, Вьетнам.