Тошкентда ўтган муай-тай кечасида қандай натижалар қайд этилди?

Спорт 4072
image

Кеча, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида профессионал муай-тай бўйича “U1” турнири ўтказилди. Унда 7 нафар ўзбекистонлик спортчилар рингга кўтарилди. 

Оқшомнинг марказий жангида Ўзбекистон вакили Жаҳонгир Муҳаммади словакиялик Лукас Манденич билан Intercontinental чемпионлик камари учун баҳс олиб борди ва мағлубиятга учради. Тўлиқ 5 раунд давом этган беллашувда Маденич ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабага эришди. 

Бундан ташқари, рингга кўтарилган олти нафар ўзбекистонлик муай-тай усталарининг барчаси рақибларини мағлубиятга учратди:

Мавлон Қаҳҳоров - Ҳусайн Носири (Эрон);
Шоҳрух Холмурадов - Виктор Хуго (Бразилия);
Мансурбек Толипов - Омар Морено (АҚШ);
Наимжон Тўхтабоев - Лассана Кулибали (Мали);
Мавлуд Тифиев - Виктор Хименес (Испания) (техник нокаут);
Бобир Тагиев - Абулфазл Алипур (Эрон). 

Эслатиб ўтамиз, жанг оқшомида муай-тай бўйича 18 карра Жаҳон чемпиони грециялик Майк Замбидис фахрий меҳмон сифатида иштирок этди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 2.9
t
×