Тошкентда ўпкани МСКТ қилдириш нархи кескин кўтарилди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси бунга изоҳ берди
Жамият
−
12 Октябрь 2020
11572Эпидемиологик вазият аҳоли ўртасида ўпканинг Мультиспирал компьютер томографиясига (МСКТ) бўлган эҳтиёжни ортишига олиб келди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўтказган ўрганиш натижасида маълум бўлди.
Тошкентдаги хусусий клиникалардаги МСКТ хизматига бўлган нархларнинг кўтарилиши натижаси ўлароқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан жорий йилнинг июль-август ойларида хусусий клиникалардан олинган маълумотларга асосланиб ўрганиш ўтказилган.
Дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида, қуйидаги маълумотлар аниқланган. Унга кўра, МСКТ хизматини пойтахт бўйлаб 18 та тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатилган. Ушбу хизматнинг умумий қиймати 185 млрд сўмни ташкил этган. Якка тартибдаги хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи бозорида устун мавқеи мавжудлиги аниқланмаган.
Олинган маълумотларга кўра хизмат нархи 195 мингдан 400 минг оралиғида белгиланган (кўрсаткич жадвали келтирилган).
Шунингдек, ўрганишлар орқали ушбу хизматнинг нархлари Республикадаги эпидемиологик вазиятга 90 мингдан 150 минг сўм оралиғида бўлганлиги аниқланган.
“Тиббий муассасалардан олинган маълумотларга кўра, тақдим этилаётган хизмат нархларининг ўсишига МСКТ хизматларига бўлган талабнинг кескин ортиши, касалланганлар сони кўпайиши билан боғлиқ бўлиб, шу сабабли кўплаб тиббиёт муассасалари 24 соатлик иш режимига ўтганлар, бу эса ускуналарга ортиқча юклама тушишига, уларни тез бузилишига, қайта тиклаш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни доимий равишда сотиб олишга тўғри келаётгани кўрсатилинган.
Тиббиёт муассасаларнинг 24 соатлик режимга ўтганлиги ортидан эса, муассаса ходимларига қўшимча ҳақ тўлашга олиб келган. Бу ҳам ўз навбатида хизмат нархларининг кўтарилишига таъсир кўрсатган”, дейилади қўмита хабарида.
Айрим тиббиёт муассасаларининг ҳисоб-китобларини ўрганиш натижалари МСКТ нархларининг ошиши хизматнинг ўзига хос хусусиятлари ва индивидуал ёндашувидан келиб чиққан ҳолда шаклланишининг тўғрилигини кўрсатган.
Республикадаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Қўмита хусусий тиббиёт муассасаларини МСКТ хизмати учун нархларни асоссиз оширмаслигига кўрсатма берди.
Таъкидланишича, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига биноан, хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг товарларини (ишларини, хизматларини) бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда ёки шартнома асосида мустақил равишда сотиш ҳуқуқига эга.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь