Тошкентда “ўлиш нархи” тасдиқланди

Жамият

image

Тошкент шаҳри қабристонларида қабр қазиш ва дафн маросими учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари белгиланди. Бу бўйича Тошкент шаҳар ҳокими бугун, 8 август куни 472-14-0-Q/23-сонли “Тошкент шаҳрига тегишли қабристонларда гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Гўр қазиш ва дафн маросими  учун пуллик хизмат кўрсатиш тарифлари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган қабристонларда бир хилда қўлланилади ҳамда кўринарли жойга ўрнатилади.

Келтирилишича, қабристонларда Ислом динига мансублар учун битта гўр қазиш нархи ҳажмига кўра 60 - 150 минг сўмни ташкил қилади. Бошқа дин вакиллари учун гўр қазиш нархи эса 60 -120 минг сўм этиб кўрсатилган. Рақамли устунча нархи 40-50 минг сўм.

Шунингдек, Ислом динига мансублар учун битта тобут тайёрлаш нархи 1 миллион 560 минг сўм этиб кўрсатилган. Махсус транспорт воситаларидан фойдаланиш 1 соат учун 80 минг сўм этиб тасдиқланган.

Қуйида бошқа пуллик хизмат кўрсатиш тарифлари билан танишиш мумкин:


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қабристон ўлиш нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made