Тошкентда ўқувчининг ток уриб ўлиши ортидан мактаб директори ўринбосари қамалди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси вафот этгани ва бу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик. Мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактабида содир бўлган ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг 186-(Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 207- (Мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилган.

“Мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат тахминан 18:15 ларда Мирзо Улуғбек тумани, 99-сонли умумтаълим мактаби 8-“I” синф ўқувчиси, Яшнобод тумани, Чилол ота кўчаси, 87-уйда яшовчи 2009 йилда туғилган Амирхон Асқар ўғли Акромхўжаев, шу мактаб ҳовлисида спорт майдонидан чиқиб кетаётган вақтида боши билан йиқилиб, оғзи кўпириб, бироз титраб сўнг хушидан кетганди. 

Орадан тахминан 15 дақиқа ўтганидан сўнг у тез тиббий ёрдам билан 15-сонли Республика Кардиология марказига олиб кетилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Амирхон Акромхўжаев вафот этган. 

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Амирхон Акромхўжаевнинг ўлими “Электр жароҳати, электр токи ёйидан заҳарланиш, ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, чап қўл кафт соҳаси электр тамғаси” оқибатида юз берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент мактаб директори ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made