Тошкентда ўқувчининг мактабга қурол билан келгани шов-шув бўлди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида мактаб ўқувчиси мактабга қурол билан келгани акс этган фотосуратлар тарқалди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

Унга кўра, ҳақиқатан Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли умумтаълим мактаби 8-“Б” синф ўқувчиси И.А. ўйинчоқ тўппончани белига қистириб, синф доскаси олдида турган ҳолатидаги фотосуратини Instagram саҳифасига жойлаган. Кейинчалик бу фотосурат бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларида тарқалиб, кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган. 

Мазкур ҳолатдан сўнг, мактаб маъмурияти томонидан “Оққўрғон” МФЙ инспектори, ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Ўқувчининг онаси ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-моддасига асосан жавобгарликка тортилган. Ўқувчининг ўйинчоқ тўппончаси маҳалла инспектори томонидан олиб қўйилган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қурол Мирзо Улуғбек тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг