Тошкентда ўқувчи қизларга тегажоғлик қилган мактаб психологига ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Тошкентдаги 158-мактабнинг собиқ психологи 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У ўзи ишлайдиган мактабдаги 3 ва 5-синфда ўқувчи қизларга тегажоғлиқ қилишда айбланаётганди.

Бугун, 19 август куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида психолог Гасанов А.Э.га нисбатан очилган жиноят иши кўриб чиқилди ва ҳукм ўқилди. Бу ҳақда “Немолчи” лойиҳаси маълум қилди.

Суд ҳукми билан Гасанов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисмида (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга 2 йил муддатга қамоқ жазоси тайинланди, муддат 26 апрелдан бошлаб ҳисобланади. Бу модданинг ушбу қисмида назарда тутилган максимал санкциядир.

Лойиҳанинг қайд этишича, амалдаги қонунчиликка кўра, бу катта хавф туғдирмайдиган жиноятлар сирасига киради, шунинг учун Гасанов шартли равишда озод қилиниши ёки жазони енгиллаштиришни сўраши мумкин. Яъни, 26 октябр куни, жазо муддатининг чорак қисми ўтгач, у жазони енгиллаштириш учун судга мурожаат қилиши ва озодликка чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, психолог ўқувчиларга тегажоғлик қилгани жорий йилнинг апрель ойида маълум бўлганди. 158-мактаб ўқувчи бешта қизнинг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Мактаб раҳбарияти ошкораликка йўл қўймаслик учун педагогни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ўқувчи

Баҳолаганлар

464

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг