Тошкентда ўқувчи қизлар ўртасида жанжал юз берди (видео)
3-саҳифа
−
30 Сентябрь 2021
42780Ижтимоий тармоқларда бир нечта қизларнинг ўзаро жанжали акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат бўйича текширув ўтказиб, унинг натижаси ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, воқеа жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат тахминан 17:30 ларда Чилонзор туманидаги “Бунёдкор” стадиони олдидаги автотураргоҳда юз берган. Вояга етмаган 2004 йилда туғилган Шахризода Я. танишлари билан автотураргоҳда учрашиб, вояга етмаган 2004 йилда туғилган Рухшона Б. уни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилгани учун муносабатларни ҳал қилиб олмоқчи бўлган. Оғзаки тортишув ўзаро жанжалга айланиб кетган ва Шахризода Я. таниши Рухшона Б.ни урган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.
Аввалроқ, Тошкентда икки мактабнинг юқори синфлари ўқувчилари ўртасида жанжал юз бергани хабар қилинганди.
LiveБарчаси