Тошкентда ўқув йили бошланиши билан уйларнинг ижара нархи ошди
Жамият
−
10 Сентябрь
5488Тошкент шаҳрида 2024 йилнинг август ойи охирида охирги бир неча ой ичида илк марта уй-жой ижараси нархи кўтарилди. Бу ҳақда Макроиқтисодиёт ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълум қилди.
Таҳлилларга кўра, пойтахтда ёзнинг сўнгги ойида уй-жой ижарасининг ошиши кузатилиб, бунга бир нечта омиллар, жумладан, сентябрь ойидан олий таълим муассасаларида янги ўқув йилининг бошланиши бўйича кутилмалар таъсир кўрсатган. Бу пайтда ҳудудда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари июль ойига нисбатан ўртача 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга ошди. Ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун 1,3 фоизга, 2 хонали уйлар учун 2,1 фоизга, 3 хонали уйлар учун 1,7 фоизга, 4 хонали уйлар учун эса 2,5 фоизга ошган.
Нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - 285 АҚШ доллар, 2 хонали – 348 АҚШ доллар, 3 хонали – 387 АҚШ доллар, 4 хонали - 460 АҚШ доллар), Олмазор (1 хонали – 301 АҚШ доллар, 2 хонали – 359 АҚШ доллар, 3 хонали – 414 АҚШ доллар, 4 хонали – 471 АҚШ доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – 350 АҚШ доллар, 2 хонали – 445 АҚШ доллар, 3 хонали – 550 АҚШ доллар, 4 хонали – 736 АҚШ доллар) ва Яккасарой (1 хонали – 349 АҚШ доллар, 2 хонали – 455 АҚШ доллар, 3 хонали – 585 АҚШ доллар, 4 хонали – 603 АҚШ доллар) туманларида кузатилган.
Тўлиқ таъмирланган 3 хонали ва 4 хонали уй-жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархлари июль ойига нисбатан пасайган бўлса, 1 хонали ва 2 хонали уй-жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида ўсиш кузатилди. Мазкур даврда 3 хонали уй-жойлар ижараси 0,4 фоизга, 4 хонали уй-жойлар ижараси 2 фоизга арзонлашган бўлсада, 2 хонали уй-жойлар ижараси ўртача 0,1 фоизга, 1 хонали уй-жойлар ижараси 3,4 фоизга қимматлади.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 335 АҚШ доллар, 2 хонали – 416 АҚШ доллар, 3 хонали – 501 АҚШ доллар, 4 хонали – 634 АҚШ доллар) ва Учтепа (1 хонали – 377 АҚШ доллар, 2 хонали – 437 АҚШ доллар, 3 хонали – 563 АҚШ доллар, 4 хонали – 669 АҚШ доллар) туманларида, энг қиммат ижара нархлари эса Миробод (1 хонали – 456 АҚШ доллар, 2 хонали – 688 АҚШ доллар, 3 хонали – 1006 АҚШ доллар, 4 хонали – 1274 АҚШ доллар) ва Шайхонтоҳур (1 хонали – 421 АҚШ доллар, 2 хонали – 715 АҚШ доллар, 3 хонали – 1014 АҚШ доллар, 4 хонали – 1279 АҚШ доллар) туманларида кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ижара уйлари нархи яна кўтарилиши маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь