Тошкентда учта уй ёнди
Жамият
−
13 Август 2019
4917Кеча, 12 август куни 22:23 да Тошкент шаҳри Миробод тумани “Тонг Юлдузи” маҳалласида жойлашган 1, 174 ва 178-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:48 да қуршаб олинган ва 23:30 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғинда Ҳамал кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро О.М. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.
Ҳамал кўчасидаги 1-уйнинг 130 кв м майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб, аланга майдони кенгайиши оқибатида Фарғона йўли кўчасида жойлашган 174 ва 178-уйлардаги хужрахоналарининг 10 кв м майдондан том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 105 кв м майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси