Тошкентда тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ бўлди 

3-саҳифа

image

Бугун, 11 июнь куни Тошкентда тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 16:10 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида содир бўлган. 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Д. бошқарувида бўлган Nexia-3, 1995 йилда туғилган Б.С. бошқарувида бўлган Lacetti, 1960 йилда туғилган Й.К. бошқарувида бўлган King Long , шунингдек 2003 йилда туғилган М.О. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашиналари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

“Ходимлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 4 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент ИИББ автомобиль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг