Жиззахда 4 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 автомобиль йўлида тўртта юк ташувчи транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Айтилишича, Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган MAN юк машинасида йўлнинг довон қисмида тушиш-чиқиш вақтида носозлик вужудга келган. У йўлнинг ўнг чекка қисмида тўхтаб турган бошқа бир юк машинаси билан тўқнашган. Шундан сўнг MAN ҳаракатни давом эттириб, олдинда кетаётган транспорт воситаларини ташишга мўлжалланган автотрейлерга урилган.

Иккала транспорт воситаси ҳам руль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. MAN юк машинаси эса ҳаракатни давом эттириши оқибатида яна бир тўхтаб турган юк ташувчи машина билан тўқнашган.

Оқибатда юк машиналарининг ҳайдовчи ва йўловчиларига тан жароҳати етмаган, бироқ транспорт воситаларига жиддий шикаст етган. М-39 автомобиль йўлининг 1011-1013-километрида сунъий тирбандлик ҳосил бўлган, ҳозирда ЙПХ ходимлари тирбандликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах М-39

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг