Тошкентда Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади
Жамият
−
27 Январь
1996Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади. Бу ҳақда 25 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
- муҳандислик, қурилиш, логистика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳа учун халқаро стандартларга мувофиқ олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
- ўқув дастурларини хорижий, шу жумладан, Туркиянинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, шунингдек, қўшма таълим дастурлари асосида жорий этиш ҳамда илмий-тадқиқотлар олиб бориш.
Билдирилишича, университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширади.
2025/2026 ўқув йилидан университетда таълим жараёни таълим соҳасида халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга кирган, шунингдек, ўз йўналишида етакчи ҳисобланган Туркия Республикаси олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.
Шунингдек, университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори университет томонидан белгиланади. Университет фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши ташкил этилади.
LiveБарчаси
28 Январь