Тошкентда Tracker автобусга урилиб, ёниб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Tracker тўхтаб турган автобусга урилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

“Жорий йилнинг 22 январга ўтар кечаси тахминан соат 00:40 ларда Мирзо Улуғбек кўчаси 4-сонли автокорхона қаршисида ҳайдовчи A.T.бошқарувидаги Tracker автомобилида тезликни ошириб ҳаракатланган. Оқибатда ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатсиз турган Isuzu автобуси билан тўқнашув содир этган. Шундан сўнг, Tracker автомобилининг олд қисмида ёнғин чиққан”, дейилади хабарда. 

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Tracker автомобилидаги 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Tracker

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг