Тошкентда Tracker ҳайдовчиси 2 нафар болани уриб юборди
3-саҳифа
−
22 Декабрь 2023
6462Тошкент шаҳрида Tracker ҳайдовчиси 10 ва 8 ёшли болаларни уриб кетди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 16:30 ларда Юнусобод тумани 8-мавзеда 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Н.А. (аёл киши) Tracker машинасини бошқариб кетаётиб, 2 нафар пиёдани уриб юборган.
Оқибатда 2015 йилда туғилган З.А. ва 2013 йилда туғилган М.А.лар тан жароҳат олган.
“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ва ҳаракат давомида ҳушёрликни йўқотмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Андижонда автобус ҳайдовчиси маст ҳолда рулга ўтириб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этганди.
LiveБарчаси