Тошкентда товламачи аёл қўлга олинди

Жамият

image

Тошкент шаҳри ҳудудида қурилаётган уйлардан олиб беришини айтиб, одамлардан 740 миллион сўм олиб, уни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган товламачи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

2019 йил 6 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 31 март куни Яккасарой тумани Бошлиқ даҳасида яшовчи М.Х.(исмли аёл), М.Э.(исмли аёл) ва А.Б.ларга Тошкент шаҳри ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон олиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, М.Э.дан 350 млн. сўм ҳамда А.Б.дан 390 млн. сўм пулларини олган. Пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Товламачи М.Х. ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made