“Toshissiqquvvati” ходими 27 млн сўмни ўзлаштирди
Жамият
−
19 Июнь 2019
3511Тошкент шаҳрида 27 млн сўм маблағларни ўзлаштирган иссиқ сув хизмати техник ходими аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан “Toshissiqquvvati” ДУК Чилонзор тумани бўлими мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув натижасида шу бўлимнинг техник ходими З.М. 2018 йил давомида 58 нафар фуқаролар томонидан иситиш тизими ва иссиқ сув манбаи учун тўланган пулларни истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб-рақамларига туширмасдан, уларга тўлов квитанцияларини ёзиб бериш орқали жами 27 млн. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси