Тошкентда тирбандликни камайтиришнинг янги йўли топилди

Жамият

image

Пойтахт Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш учун Тошкент метрополитенининг охирги ва серқатнов бекатлари ёнида автотураргоҳлар қурилади. Бу ҳақда кеча, 16 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш жараёнида маълум қилинди.

Айтилишича, бундан асосий мақсад одамлар шахсий автомобилини метро бекати олдида қолдириб, шаҳар ичкарисига жамоат транспортида боришига шароит яратишдир.

Шунингдек, тақдимот давомида мамлакатдаги энергетика қувватларини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратилган. Жумладан, пойтахтда электр энергияси тармоқларининг фавқулодда ҳолатларга бардошлилигини мустаҳкамлаш ҳамда муқобил энергия манбаларини интеграция қилиш чоралари кўрилаётгани айтилган. Қайта тикланувчи энергия тармоғида жами қуввати 13 минг 777 мегаватлик 33 та лойиҳа ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, тақдимотда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш кўрсаткичлари ва режалари тўғрисида ҳам ахборот берилган. Таъкидланишича, бугунги кунда иқтисодиётнинг 34 фоиздан зиёди Тошкент шаҳри саноати ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йилнинг ўзида 110 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Айниқса, озиқ-овқат, металлургия, тўқимачилик тармоқларида ўсиш юқори бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метрополитен тирбандлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг