Тошкентда тезюрар автобуслар қайси йўналишларда ҳаракатланиши айтилди
Жамият
−
14 Декабрь 2020
8091Ҳозирги кунда, ҳорижий консультантлар томонидан Тошкентдаги 3 та йўналишда (“Чилонзор” буюм бозори, “Чорсу” савдо маркази, ТТЗ) йўналишларида BRT (Bus Rapid Transit) – тезюрар автобус хизматини ташкил этиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Чилонзор буюм бозори – Чорсу савдо маркази йўналиши ўртача масофаси 20,6 км, тасарруф тезлиги 25 км/соатни, ўртача қатнов вақти 50 дақиқани, оралиқ интервал 4 дақиқани, ташилиши кутилаётган йўловчиларнинг ўртача оқими 42 мингтани ташкил қилади.
Йўналиш ҳаракатланадиган кўчалар: Навоий кўчаси — 6,2 километр, Шаҳрисабз кўчаси — 3,2 километр, Шота Руставели кўчаси — 6,2 километр, Гавҳар кўчаси — 2,4 километр, Бунёдкор кўчаси — 2,6 километр.
“Чорсу” савдо маркази – ТТЗ йўналиши ўртача масофаси 20 кмни ташкил этиб, тасарруф тезлиги 25 км/соатни, ўртача қатнов вақти 48 дақиқа, оралиқ интервал 3 дақиқани, кунлик ташилиши кутилаётган йўловчиларнинг ўртача оқими 27 мингтани ташкил этади.
Йўналиш ҳаракатланадиган кўчалар: Юзрабод кўчаси: 2,18 км, Феруза кўчаси 1,72 км, Мирзо Улуғбек кўчаси 7 км, Махтумқули кўчаси 1,8 км; Шаҳрисабз кўчаси 1,1 км, Навоий кўчаси 6,2 км.
Ушбу алоҳида йўлакларда ҳаракатланувчи автобус йўналишларини ташкил этиш орқали 122 мингдан зиёд йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатиш режалаштирилмоқда.
Йўналишларда жойлашган 36 та чорраҳани қайта лойиҳалаш ишлари кўзда тутилган бўлиб, алоҳида йўлакларда ҳаракатланувчи автобус йўналишларини такрорловчи 50 та автобус ва 8 та йўналишли такси ҳаракатига ўзгартириш киритилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь