Тошкентда Tesla ЙТҲга учради

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 6 август куни соат 8:30 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида Tesla электромобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар берди.

ЙТҲ Муқимий ва Арнасой кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. 1990 йилда туғилган  Н.Н. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль 1977 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги Tesla русумли  транспорт воситаси билан тўқнашган.

ЙҲХХ ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумот бермаган. Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Tesla

Баҳолаганлар

1114

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг