Тошкентда техноген ҳарактердаги ФВнинг олди олинди
Жамият
−
07 Июль 2019
4487Кеча, 6 июль куни соат 13:27да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Чуқурсой кўчаси 82 уйда жойлашган “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ “Чуқурсой” ишлаб чиқариш участкаси ҳовлисида турган контейнердан нохуш ҳид ва кучли овоз чиққанлиги тўғрисида ҳабар тушган.
Кўрсатилган манзилга соат 13:50 да Тошкент шаҳар қутқарув отряди, Олмазор туманини ҳарбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисмларидан бўлинмалар етиб бориб. Контейнерни сув билан совутишган.
Аниқланишича, Хитойдан Чилонзор туманида жойлашган корхонага контейнер ичида 20 тонна икки турдаги Фреон ҳамда суюлтирилган газ мавжуд бўлган кимёвий моддалар олиб келинган.
Хаво ҳароратининг юқорилиги сабабли контейнернинг юқори қисмида жойлашган Refrigerant gas/ Фреон R 410 A газ суюқлиги қадоқдан ёрилиб тутун ҳосил қилган.
Контейнер зарарсизлантирилиб юк манзилига етказилди.
LiveБарчаси