Тошкентда танишини бўғиб ўлдирган икки киши қамалди
3-саҳифа
−
12 Июнь
6974Тошкент шаҳрида 2 эркак танишини бўғиб ўлдирди ва бунинг ортидан улар 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Қайд этилишича, қотилликни амалга оширган судланувчилар 1986 ва 1981 йилда туғилган 2 киши бўлиб, марҳумдан 14 минг 500 доллар қарзи борлиги сабабли улар жабрланувчини ўлдириш режасини тузган.
Аниқланишича, фуқаролар марҳумни ўлдиргандан сўнг жасадни Matiz автомобилига ортган. 1-судланувчи айбини яшириш учун марҳумнинг жасади қаерда эканини билса-да, уни оиласига қўшилиб, биргаликда излаган. 2-судланувчи эса жасадни машинада бир неча соат олиб юриб, уни хилват жойга олиб бориб, ўша ерга ташлаб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида мазкур иш кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “и”, “п” бандлари, 168-моддаси (фирибгарлик) 4- қисми “а” банди, 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “а” банди, 267-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Уларга нисбатан 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида чўпон қоровулни бўғиб, пичоқлаб ўлдирганди.