Тошкентда таниқли пиццериянинг автомобили ёниб кетди (видео)
Жамият
−
10 Сентябрь 2019
6674Бугун, 10 сентябрь куни атрофида пойтахт Тошкентда таниқли пиццериялардан бирига тегишли бўлган автомобиль ёниб кетган.
Воқеа тунги соат 01:00 атрофида Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида, “Туркистон” санъат саройининг орқа тарафидаги йўл ўтказгич устида содир бўлган. Воқеага гувоҳлик қилган QALAMPIR.UZ мухбири ёниб кетган автомобиль Belissimo пиццериясига тегишли бўлганини хабар қилмоқда.
“Автомобиль ҳайдовчиси ёнғинни ўчириш учун бор кучи билан ҳаракат қилганини кўрдим. Аслида айрим одамлар ўз автомобили учун шунча жон куйдирмайди. Аммо ҳайдовчи ўз жонини хавф остига қўйиб, ёниб турган автомобиль остига кирган ва унинг газ баллони жўмрагини сиқишга ҳаракат қилди. Бир неча киши уни базўр автомобиль тагидан тортиб олди. “Нима бўлса ҳам ширкатга зарар етмасин”, дерди у”, дейди мухбир.
Воқеа жойига зудлик билан Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келиб, аланга ўчирилган.
Ёнғин сабаблари маълум эмас. Жароҳатланганлар йўқ. Ушбу ҳолат бўйича расмий маълумот берилмади.