Тошкентда талаба каналга чўкиб кетди
Жамият
−
04 Август 2019
9986Тошкент шаҳрида 19 ёшли йигит каналга чўкиб кетди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 1 август куни соат 13:26 да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик диспечерига фуқаро А.Муродов мурожаат қилган. У курсдоши Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 1999 йилда туғилган Тошкент давлат техника университети 2-курс талабаси Суюнқул Турдимуродов Қичқириқ каналида чўмилиб, чўкиб кетганини айтган.
Ушбу хабарга асосан Тошкент шаҳар ФВБ Қутқарув отряди воқеа жойига бориб, қидирув ишларини бошлаган. Қидирув ишлари 1, 2, 3, 4 август кунлари олиб борилган. Қидирувнинг 4-кунида Суюнқул Турдимуродов Қутқарув отряди ғаввослари томонидан чўккан жойидан 4 км узоқликдан топилган.
Аввалроқ, Тошкент вилояти “Чорвоқ” сув омборида икки йигит чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Чўккан ҳар икки йигитнинг жасадини топиш учун бир ҳафтадан ортиқ вақт сарфланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь