Тошкентда талаба ишқий муносабат учун чақирилган аёлни бўғиб ўлдирди
3-саҳифа
−
07 Октябрь 2025 23939 2 дақиқа
Тошкент шаҳрида 25 ёшли талаба йигит ижарага олинган хонадонларнинг бирида ишқий муносабат қилиш учун чақирган аёлни бўғиб ўлдирди. Бунга аёлнинг йигитни “шантаж” қилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 июнь куни пойтахтнинг Яшнобод туманида судланувчи аёлни ишқий муносабатда бўлиш учун ижарага олинган хонадонга чақирган. Ушбу уйда уларнинг ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Оқибатда йигит марҳумани қасддан бўғиб ўлдириб, мурдани яшириш мақсадида чойшабга арқон ёрдамида ўраган ва воқеа жойидан яширинган.
“Иккинчи босқич бакалавр талабасиман. Telegram'дан хирсимни қондириш мақсадида ўша каналга кирдим, яъни енгил табиатли аёллар эълонлар каналига. Бошқа кунлик квартиралар қидирдим. Битта қизнинг личкасига ўтдим. Кейин ундан батафсил сўрадим. Соатини 1 млн 200 минг сўм деди. Ҳаммаси ўз жойида кетаётган эди. Тинмасдан уни телефони жиринглаб ётарди. Ким биландир гаплашишни бошлади. Кейин менга таҳдид қила бошлади. “Ҳозир менга қаерда бўлса ҳам 5 миллион сўм топиб берасан, бўлмаса сени қаматиб юбораман”, деб бирдан ўртачадан баланд овозда қичқириқ аралаш шантаж ишлатди. Мен умуман ўзимни йўқотиб қўйдим. Шундай қичқираётганда бармоқларим билан оғзини ёпаётганимда, бармоғимни тишлаб олди. Бармоғимни тишлаганида қўлларим бўйнига кетиб қолибди. Кейин нима бўлганини билмайман. Туртиб кўрайми десам, тана тарашадек қотиб қолган экан. Мен жудаям қўрқиб кетдим. Сурхондарёга кетдим, қўрқиб кетдим мен”, дейди йигит суд залида.
Бугун, 7 октябрь Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида юқоридаги ҳолат бўйича суд иши кўриб чиқилган. Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенатнинг 10-ялпи мажлисида талабалар орасида жиноятлар ортгани, хусусан 2025 йилнинг 6 ойи давомида 102 та олий таълим муассасасининг 307 нафар талабаси томонидан жиноят содир этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТуркия ҳам “Тинчлик Кенгаши”га қўшилди
22 Январь