Тошкентда Spark ҳайдовчисининг шошқалоқлиги сабаб Cobalt пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
06 Октябрь 2021
8411Тошкентда Cobalt қайрилиб олаётган Spark'га урилиб кетмаслик мақсадида бошқа томонга бурилиб, пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 октябрь куни соат тахминан 11:00 ларда Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси Spark'га урилиб кетмаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
Маълум қилинишича, пиёда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган жароҳати сабаб шифохога ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеага алоқадор бўлган Spark русумли автомобиль ҳайдовчисини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь