Тошкентда шилқимлик қилган 19 ёшли йигит қамалди
3-саҳифа
−
03 Декабрь
5244Тошкент шаҳрида шаҳвоний шилқимлик қилган 19 ёшли йигит 5 суткага қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Маълум қилинишича, 2005 йил Қашқадарё вилоятида туғилган йигит Тошкент шаҳри кўчаларидан бирида вояга етмаган қизни таъқиб қилиб, ортидан қучоқлаб, ўпишга ҳаракат қилган. Шундан сўнг қиз бақириб ёрдам чақиришни бошлаганда йигит воқеа жойидан қочиб кетган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1 моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланиб, унга 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 3-синфда ўқийдиган қизларга шилқимлик қилган ўқитувчи қамалганди. Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди томонидан ўқитувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1- моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь