Тошкентда шифокор беморни калтаклагани айтилмоқда
3-саҳифа
−
11 Август 2023
10323Ижтимоий тармоқларда тез ёрдам машинасида ўтирган шифокор беморни калтаклагани акс этган видеохабарлар тарқаляпти. Айтилишича, воқеа Тошкент шаҳар Олмазор туманида содир бўлган.
Шифокор машина ойнасига тескари ўтиргани сабаб, унинг юзи аниқ кўринмаган. Аммо тез ёрдам машинасининг давлат рақами тасвирга тушиб қолган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев QALAMPIR.UZ билан суҳбатда расмий баёнот тез орада эълон қилиниши ва ҳозирда шу иш юзасидан суриштирув олиб борилаётганини маълум қилди.