Тошкентда “шўхлик” қилган 14 автомобиль жарима майдончасига юборилди
Жамият
−
12 Февраль 2019
6649Пойтахт Тошкентда 10 февраль куни автомобиллар тураргоҳида уюштирилган кўнгилочарлик сабаб 14 автомобил жарима майдончасига қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
10 февраль куни Ucell маъмурий биноси қаршисидаги автотураргоҳда уюштирилган “тунги кўнгилочарликда” иштирок этган 14 та автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиб, уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан турли хил қоидабузарликлар учун маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Улардан 5 нафарида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта полиси бўлмаган, 4 нафар ҳайдовчиларнинг автомобиллари ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилган эди, 2 нафар ҳайдовчилар автомобилларида шовқинни пасайтирадиган мослама (махсус “спорт” тури) ўрнатишган.
Улардан яна бири бошқа шахсга тегишли бўлган автомобилни бошқариш учун ишончномага эга эмас эди, бошқасида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони йўқ бўлган. Яна бир ҳайдовчида транспорт воситасининг паспорти бўлмаган.
Юқормдаги видеода Spark ва бошқа автомобиллар ҳайдовчилари дрифтинг билан “кўнгилочарлик” қилаётганликлари акс этган видеони кўришингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь