Тошкентда шахмат фестивали ўтказилади

Спорт

image

Шу йилнинг 20-30 сентябрь кунлари Тошкентда Марказий Осиё шахмат фестивали бўлиб ўтади.

Унда Марказий Осиё давлатлари, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ҳамда Ўзбекистондан энг кучли шахматчилар ғолиблик учун дона суради.

Мукофот жамғармаси 12 минг евро бўлган ушбу мусобақа шахматчилар учун рейтингли экани билан ҳам аҳамиятлидир. Мусобақа Низомига кўра ўғил болалар ўртасида чемпионликни қўлга киритадиган шахматчига 3 минг евро, қизлар ўртасидаги баҳсларнинг мутлақ чемпионига эса 1 минг 500 евро миқдорида мукофот пули белгиланган.

ФИДE, РосАТОМ ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу мусобақада 20 ёшгача бўлган ҳамда рейтинги ўғил болалар учун 1 800 ва қизлар учун 1минг 600 балдан кам бўлмаган шахматчилар қатнашиш учун ариза бериши мумкин.

Тўққиз турдан иборат баҳсларда ҳар бир иштирокчига партия охиригача 90 дақиқа вақт берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг