Тошкентда ШҲТнинг Халқ дипломатияси форуми ўтказилади

Жамият 1738
image

11-12-май кунлари Тошкентда “Халқ дипломатияси – тараққиёт йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик” шиори остида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Халқ дипломатияси форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Тадбир Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ташаббусида ўтказилади. 

Форумда ШҲТга аъзо давлатлар парламентлари, халқаро тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, илмий-таҳлил марказлари вакилларидан иборат 120 дан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. 

Форум аввалида иштирокчиларга табрик нутқлари билан Ўзбекистон Республикаси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси ўринбосари, ШҲТнинг яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Чен Юеюе ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов сўзга чиқади. 

Икки йўналишда бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда – “Халқаро ҳамкорликда халқ дипломатиясининг ўрни” ва “Халқ дипломатияси – замонавий давлатлараро мулоқотнинг муҳим элементи: ШҲТга аъзо давлатларнинг тажрибаси” мавзуларида иштирокчилар “ШҲТ оиласи” мамлакатлари ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида халқ дипломатияси воситаларидан самарали фойдаланиш йўлларини муҳокама қиладилар.  

Форум якунлари бўйича ШҲТ халқ дипломатиясининг Тошкент коммюникесини қабул қилиш режалаштирилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3
Теглар
t
×