Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
25 Июль 2020
11157Бугун, 25 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 293 нафарга ошиб, 19 653 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 242 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9 074 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси