Тошкентда руҳий носоғлом эркак қўшни аёлни калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
03 Июнь
9929Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёл кишига қўл кўтарганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда Яшнобод туманининг Оҳанрабо кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида 1998 йилда туғилган, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи А.А. қўшниси 1986 йилда туғилган Н.Х. ва унинг вояга етмаган фарзандлари билан ўзаро тортишиб қолган. Сўнг А.А. фуқаро Н.Х. ни сочидан судраб, унга нисбатан куч ишлатган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Фуқаро А.А. руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган.
“Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь