Тошкентда Россиянинг яна бир университети филиали очилади

Жамият 3025
image

Кеча, 21 январь куни Санкт-Петербург шаҳрида А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети, Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида Тошкент шаҳрида Герцен номидаги РДПУ филиалини ташкил этишга доир Келишув имзоланди. Келишув икки кунлик музокаралардан сўнг имзоланди.

Филиал таълим дастурлари ва умум тан олинган халқаро талабларга мувофиқ Ўзбекистон таълим муассасалари учун мактабгача таълим, коррекциявий педагогика, психология ва бошқа юқори малакали кадрларни тайёрлайди. Филиал 2020/2021 ўқув йилидан ишга туширилиши назарда тутилган.

Филиал бакалавриат ва магистратурадан ташқари, малака ошириш ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш дастурларини ҳам ҳаётга татбиқ этади. Унда кадрларни таълимнинг кундузги ва сиртқи, шунингдек, таълимнинг аралаш шаклида (blended learning) тайёрлаш режалаштирилмоқда. 

Филиал битирувчиларига Герцен номидаги РДПУни тугатганлиги тўғрисида диплом берилади. У Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Маълумот учун, Герцен номидаги РДПУга 1797 йилда асос солинган бўлиб, Россиянинг етакчи олий педагогика муассасаси ҳисобланади. Университет таркибига иккита илмий-тадқиқот институти, 12 та институт (шу жумладан, Болалик институти, Дефектологик таълим ва реабилитация институти, Театр, мусиқа ва хореография институти ва б.), 11 та факультет киради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
Теглар
t
×