Тошкентда Путин ва Зеленский граффити ўчириб кетилди

Жамият 10079
image

Inkuzart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Тошкентнинг Чилонзор туманидаги кўчага Украина Президенти Владимир Зеленский ва Россия Президенти Владимир Путинга бағишланган граффит чизгани ҳақида хабар берган эдик. Сурат бўртма деворга чизилган бўлиб, қайси томондан қарашга кўра, Путин ёки Зеленский тасвири акс этганди.

Бироқ, ижтимоий тармоқ фаолларининг маълум қилишича, мазкур графит чизиганига ҳали кўп бўлмасданоқ ўчириб кетилган. Бу ишни ким қилгани номаълум.

image

Қайд этиш керакки, Inkuzart томонидан Тошкент кўчаларидаги деворларга чизилган қатор суратлар ҳокимият вакиллари томонидан ўчиртирилган. Булар қаторида UzautoMotors монополияси, бензин нархи ошиб кетгани ҳамда таниқли олим Альберт Эйнтштейнга бағишлаб чизилган суратларни келтириш мумкин. 

Шунингдек, гимнастикачи Оксана Чусовитинага аталган граффит бошқалар томонидан ўзгартириб қўйилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 318
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×