Тошкентда психотроп моддаларини пуллаётган “аптекачи”лар ушланди
3-саҳифа
−
20 Май 2023
5476Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона сотувчилари қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган “З.Ф.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ш.Р. фуқаро Д.А.га 4 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, сотувчи ёнидан топилган жами 89 дона оқ қизил капсуладаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Бундан ташқари, худди шундай ҳолат “Ҳ.Ф.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Х.А. 4 дона “Зардекс” номли дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 22 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь