Тошкентда Помпео иштирокида “C5+1” шаклидаги вазирлар учрашуви ўтказилади
Local
−
01 February 2020 5400 1 minute
Келаси ҳафтанинг 3 февраль куни Тошкент шаҳрида “C5+1” шаклида навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Учрашувда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этади.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳомкама қилиши кутилмоқда.
Live
All