Тошкентда пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланган Damas ҳайдовчиси жазоланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Damas автомобили пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, Damas ҳайдовчиси автомашинасига антенна, “мигалка”, “сирена” каби воситаларни ўзбошимчалик билан қўйиб олиб, Тошкент шаҳрининг Иззат кўчаси бўйлаб ҳаракатланган. Автомашинанинг давлат рақамидаги ҳарфлар ҳам яхши кўринмайдиган ҳолатга келиб қолгани аниқланган.  

“Пиёдалар йўлакчасига биринчи қарадим. Ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилганимдан сўнг тирбандлик сабабли шу йўлакдан юришга мажбур бўлдим”, дейди йўл қоидасини бузган Damas ҳайдовчиси.

Маълум қилинишича, Damas ҳайдовчисига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома тузилиб, автомашина вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 24 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 6 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Damas Тошкент\

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг