Тошкентда пиёдага йўл бериш учун тўхтаган Nissan уларни уриб юборди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида пиёдага йўл бериш учун тўхтаган Nissan бошқа автомобиль айби билан уларни уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 январь куни соат 16:45 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчаси 53-уй қаршисида  ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Т.Л. BYD русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида ўзидан олдинда пиёдаларга йўл бериш мақсадида тўхтаган 1966 йилда туғилган З.Э. бошқарувидаги Nissan русумли автомашинасининг орқа қисмига тўқнашган. Оқибатда тўқнашув зарбидан сўнг Nissan автомашинаси қарама-қарши йўлга ўтиб кетиб, йўлни кесиб ўтаётган 2003 йилда туғилган пиёда А.Ў. ва 1992 йилда туғилган А.З. ни уриб юборган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида пиёдаларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида қатнов қисмини белгиланган жойидан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини машина уриб юборган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ пиёда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг