Тошкентда пиёда автобус уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Crime

image

Кеча, 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида автобус ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Оқибатда жабрланувчи вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 18:40 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Минор метроси қаршисида юз берган. Ҳайдовчиси 1990 йилда туғилган Т.Ж. бошқарувидаги давлат рақами 01 968 ХАА бўлган 72-сонли йўналишли автобус ҳаракатланаётган вақтида, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Т.У.ни уриб юборган. 

Оқибатда пиёда олган жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. 

Қайд этилишча, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Tags

YTH

Rate Count

346

Rating

3

Rate this article

Share with your friends