Тошкентда “паспортный стол”лар якшанба куни ҳам ишлайди
Жамият
−
19 Июль 2019
10219Тошкент шаҳар ИИББ туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунларисиз ишлайди. Бу ҳақда бошқарма Матбуот хизмати хабар берди.
Шанба ва якшанба кунлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида иш кунларидир. Иш вақти – 8:00 дан 20:00 гача.
Шунингдек, якшанба кунлари барча туман МваФРБларига паспорт-виза тартиби билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ҳам мурожаат қилиш мумкин. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш масаласи, прописка ва рўйхатдан чиқиш масалалари шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 1 январь кунидан эгасининг биометрик маълумотлари бўлмаган паспортлар бекор ҳисобланади.
LiveБарчаси