Тошкентда Orlando ёниб кетди
3-саҳифа
−
27 Февраль 3508 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Orlando русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 27 февраль куни соат 13:13 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:18 да етиб бориб, ёнғин соат 13:20 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида “Газель” машинаси ёниб кетган эди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар бўлмаган.
Live
Барчаси